Андижонда аёлнинг суратларини тарқатмаслик учун пул талаб қилган йигит ушланди

3-саҳифа

image

Андижоннинг Улуғнор туманида ўзидан 10 ёш катта аёлдан унинг шахсий маълумотларини тарқатмаслик учун пул талаб қилиб келган йигит ушланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Жорий йилнинг 7 март куни Улуғнор туманида яшовчи 29 ёшли Ж.Г. туман ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилган. Унда 2022 йил март ойи бошларида Telegram’даги “Тикув машинаси” номли гуруҳ орқали, Андижон шаҳрида яшовчи “Жасур” исмли йигит билан танишиб, у билан бир неча кун суҳбатлашиб келгани, суҳбат давомида, ўзига тегишли бўлган маълумотларни юборганини, “Жасур” исмли шахс эса ушбу маълумотларни телефон аппаратига сақлаб олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатиб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, ундан 200 АҚШ доллари талаб қилиб келганини маълум қилган ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан 7 март куни соат 16:30 ларда ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Балиқчи тумани “Оққўрғон” МФЙ да жойлашган “Ҳумо” умумий овқатланиш жойи кириш эшиги йўлагида “Жасур” исимли йигит аризачидан сир сақланиши лозим бўлган фотосуратларини тарқатмаслик эвазига талаб қилиб келаётган 200 долларни олаётган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Олиб борилган терговга қадар текширувлар натижасида ўзини “Жасур” деб таништирган йигит Олтинкўл тумани Шодлик кўчасида яшовчи 19 ёшли Қ.О.лиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Улуғнор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Қ.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон шантаж

Баҳолаганлар

355

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг