Андижонда аҳолига ажратилган 13 тонна кўмирни “туя қилган” гуруҳ ушланди

3-саҳифа 5332
image

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида аҳоли истеъмоли учун ажратилган 13 тоннадан ортиқ кўмирни талон-торож қилган гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимига тушган маълумотга кўра, “Савай” бекати ХТБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида 50 ёшли М.Ў., Жалақудуқ кўмир тарқатиш омборида ишловчи 39 ёшли Х.А. ва 29 ёшли Х.А. ўзаро тил бириктириб, 13100 кг кўмир маҳсулотларини талон-тарож қилганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, улар ўзаро тил бириктириб, М.Ў. бошқарувидаги “Камаз” русумли юк автомашинасида ноқонуний равишда, кўмир омбори кассасига тўлов қилмасдан кўмирни “растрата” қилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Самарқандда аҳоли учун ажратилган суюлтирилган газни талон-торож қилган жиноий гуруҳ ушлангани ҳақида хабар берган эдик. Гуруҳ мансабдорлар раҳнамолигида экани айтилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 201
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×