Андижонда 8 ёшли қизалоқни поезд уриб кетди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида 8 ёшли қизалоқни поезд уриб юборди. Бу ҳақда “Бу кун” информацион дастурида хабар берилди. 

Қайд этилишича, ушбу бахтсиз ҳодиса 28 апрель куни соат тахминан 16:30 ларда Андижон туманининг “Дўнгқишлоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Хонoбод–Андижон темирйўлида содир бўлган. Поезд ҳаракатланаётган вақтида назоратсиз қолдирилган 2016 йилда туғилган қизалоқни уриб кетган. 

Ҳодиса сабаб қиз бош қисмидан жароҳат олиб, ҳушсиз ҳолатда шифохонага етказилган. Жарроҳлик амалиёти кўрсатилишига қарамай, унинг аҳволи ўта оғир экани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made