Андижонда 6 та автомобиль тўқнашди. Қурбон бор 

3-саҳифа

image

Кеча, 18 сентябрь куни Андижонда 6 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, соат 18:05да вилоятнинг Олтинкўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р130 автомобиль йўлининг 6-километрида:

  • 1989 йилда туғилган ҳайдовчи Ғ.А. бошқарувидаги Dongfeng юк автомобили;
  • 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Ю. бошқарувидаги Damas;
  • 1973 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.М. бошқарувидаги Damas;
  • 1958 йилда туғилган ҳайдовчи М.А. бошқарувидаги Nexia;
  • 1958 йилда туғилган ҳайдовчи М.Ж. бошқарувидаги Matiz;
  • 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Х.А. бошқарувидаги Damas русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Бунинг оқибатида, Damas автомобили йўловчиси – фуқаро М.Ф. шифохонада вафот этган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча машиналар иштирокидаги ЙТҲлари аввал ҳам содир бўлган, хусусан жорий йилнинг 17 август куни Самарқандда 4 та автомобиль, июль ойи охирида Тошкент шаҳрида 5 та автомобиль тўқнашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made