Андижонда 50 сотих ерни 35 минг долларга пулламоқчи бўлган фирибгар ушланди
Жамият
−
01 Ноябрь 2022
3997Андижон вилоятининг Избоскан туманида 50 сотих ер майдони сотиш ҳуқуқига эга бўлмай туриб, 35 минг доллар эвазига пулламоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Андижон ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Олтин кўл туманида яшовчи фуқаро Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасига ариза киритган. Мурожаатчи бир нафар фирибгар Избоскан туманида жойлашган 50 сотих ер майдонини сотиш ҳуқуқига эга бўлмай туриб, ҳар бир сотихини 700 доллардан жами 35 минг долларга пулламоқчи эканлигини айтган ва ушбу ҳолат юзасидан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Ноқонуний ер олди-сотдиси тўғрисида хабар берган шахснинг аризасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Андижон вилоят ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Ушбу тезкор тадбир давомида эса Избоскан тумани ҳудудида жойлашган жомеъ масжиди олдида ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан сўралган 35 минг доллардан 292 миллион 825 минг сўмга (26 500 доллар) пулни олаётган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Андижон вилоят ИИБ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисм "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь