Андижонда 5,5 млрдлик ноқонуний товарларни ўтказиб юборган божхона пости бошлиғи ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
07 Апрель 2022
11351Жорий йилнинг 3 март куни Андижон вилояти “Дўстлик” чегара божхона пўсти орқали кириб келган, юк ҳужжатларига кўра қиймати 5780 АҚШ доллари бўлган товарлар ортилган юк автомобили текширилган.
Аммо, инспекцион кўрик мажмуаси орқали олинган рентген тасвирлари орқали текширилганда автомобилда ҳужжатларда кўрсатилган қийматдан кўп миқдорда товар борлиги ҳақида шубҳа юзага келган.
Шундан сўнг, товарлар тушириб текшириш учун “Андижон” ТИФ божхона постига божхона бошлиғини огоҳлантирган ҳолда йўналтирилган. Шу куни юк эгалари божхона декларациясини тўлдириб, электрон шаклда тақдим қилган. Хавфни бошқариш тизими орқали ушбу юк рўйхатга олиниб, “қизил” йўлакка йўналтирилган. Аммо орадан 40 дақиқа ўтгач, юклар текширувдан ўтказилмасдан олиб чиқиб кетилади.
Шахсий хавфсизлик бошқармасининг тезкор ходимлари томонидан автомобиль кузатувга олиниб, Андижон шаҳридаги “Гулзор” маҳалласида тўхтатилиб, омборга қайтарилди. Ундаги товарлар тўлиқ текширилганда декларациядан ўтказилмаган 31 турдаги товарлар борлиги аниқланган. Жумладан, кийим-кечак, пойабзал, косметика маҳсулотлари, тиббий буюмлар ва бошқа товарлар ҳужжатларда кўрсатилмагани фош бўлган.
Яширин юкларнинг умумий қиймати 5 миллиард 565 миллиондан ортиқ сўмга баҳоланган. Товарлар тегишли тартибда расмийлаштирилса, 1 миллиард 944 миллион сўм миқдорида божхона тўлови ундирилган бўларди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона пости раҳбари ва унинг икки нафар ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь