Андижонда 46 ёшли эркак 4 тонналик тош остида ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
26 Ноябрь 2023
13064Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида кон ишчиси тош босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Унга кўра, мазкур ҳолат кеча, 25 ноябрь куни соат 10:00 ларда Булоқбоши тумани “Қақир” МФЙ худудида жойлашган “Муҳаммад Тош кони” масъулияти чекланган жамиятига тегишли конда содир бўлган.
Аниқлик киритилишича, “Қақир” МФЙда яшовчи 46 ёшли С.А.ни кондаги тош чиқариш ишлари вақтида эҳтиётсизлик оқибатида тош босиб қолган. Оқибатда С.А. воқеа жойида вафот этган.
Қўшимча қилинишича, марҳум оилали, икки нафар фарзанднинг отаси бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь