Андижонда 45 ёшли тадбиркор ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
26 Июль 2022
26837Кеча, 25 июль куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 45 ёшли тадбиркор ўз жонига қасд қилиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR’UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, соат тахминан 16:40 да шаҳрихонлик 45 ёшли тадбиркор яшаш хонадони яқинида жойлашган, ўзига тегишли, атрофи девор билан ўралган мевали боғда ўз жонига қасд қилиб, вафот этган.
Хабарга кўра, ҳодиса юзасидан Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Блогер Хуршид Далиевнинг ёзишича, марҳум тадбиркор Раҳмидин Мирзаев бўлиб, у “Раш-Милк” ҳамда “Recosement” брендларининг асосчиси, Андижоннинг энг ташаббускор тадбиркори бўлган ва минглаб оилаларни иш билан таъминлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь