Андижонда 44 нафар амалдор жаримага тортилди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида 44 нафар амалдор жаримага тортилди. Бу ҳақда Бизнес омбудсман хабар берди.

Қайд этилишича, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан тадбиркорлар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши таҳлил қилинганда, айрим амалдорлар томонидан қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 434-сон қарорига асосан, чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратиш бўйича тузилган туман комиссияси томонидан 5 иш кун ичида электрон платформа орқали хулоса берилиши шартлиги белгиланган.

Бироқ вилоятнинг 9 нафар туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, 11 нафар туман агроинспекция бўлим бошлиқлари, 16 нафар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлим бошлиқлари ва 8 нафар туман молия бўлими бошлиқлари томонидан тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатларга хулоса беришда муддат бузилишига йўл қўйилган.

Мисол учун, Асака туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан “Зумрад” (номи ўзгартирилган) МЧЖнинг 2023 йил 31 октябрдаги субсидия ажратиш ҳақидаги аризаси 2024 йил 19 январда муддати ўтказиб хулоса берилган.

Андижон вилоятидаги 44 нафар мансабдорнинг шу каби қонунбузилиши ҳолатига йўл қўйганлиги оқибатида тадбиркорларнинг мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилмаган.

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига асосан, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида 55 нафар ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлар мурожаатини ўз вақтида кўрмагани учун жазоланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон жарима амалдор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг