Андижонда 297 млн сўмлик қалбаки пулларни сотган фуқаро ушланди (видео)
3-саҳифа
−
08:57 763 2 дақиқа
Андижон вилоятида 297 миллион сўмлик қалбаки пулларни 148 млн сўмга сотган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар ва Андижон вилояти бўйича бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда уй шароитида қалбаки пулларни тайёрлаш ва муомалага киритиш билан шуғулланган шахс фош этилган.
Жумладан, Асака туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро жами 297 млн сўмлик қалбаки пулларни 148 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадонлари кўздан кечирилган. Натижада у ерда қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган компьютер, принтер, “А4” ҳажмдаги махсус қоғозларга чоп этилган ярим тайёр 50 ва 100 минг сўмлик купюралар ҳамда қоғоз кесувчи ускуналар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси томонидан мазкур фуқаро ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов доирасида унинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда 51,5 млн сўм қалбаки пулни сотаётганлар қўлга тушган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь