Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида фуқарони поезд уриб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бугун, 13 март соат 10:22 да тез ёрдам машинаси етиб борган вақтда ҳақиқатдан ҳам 1999 йилда туғилган кар-соқов бўлган йигитча Х.М. оғир ва карахт ҳолатда бўлган. У 10:34 да Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб борилган. Шифокорлар аҳволи оғир беморнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришган ва операция муваффақиятли ўтган. 

Унга оғир бош мия жароҳати, бош мия чайқалиши, гематомаси, қош қисми йиртилган жароҳати, ўнг ошиқ-болдир бўғими чиқиши, ошиқ-болдир бўғими синиши, посттравматик карахтлик ташхиси қўйилган. У болаликдан кар-соқов бўлган. 

Билдирилишича, ҳозирда беморнинг ҳолати ўрта оғир. У шифокорлар назоратида ва саломатлик ҳолати ижобий кўринишда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятидаги Охунбобоев ва Марғилон бекатлари оралиғида Nexia-3 русумли енгил автомобиль ҳаракатланиб келаётган поезд тагида қолиб кетган эди. Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, поездни “илон изи” усулида айланиб ўтишга уринган. 


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг