Андижонда 17 яшар қизни поезд уриб кетди

Жамият

image

Андижон вилояти Избоскан туманида юк поезди 17 яшар қизни уриб юборди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар бермоқда. 

Воқеа жорий йилнинг 11 февраль куни соат 09:57 атрофида содир бўлган. "Андижон-Қўқон" йўналишида ҳаракатланаётган поезд Пойтуғ-Куйганёр перегонида 2003 йилда туғилган Н.Турғуновани уриб юборган. Қиз зудлик билан шифохонага ётқизилган. 

Айни вақтда ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошлаб юборилган. 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ пиёдаларга темир йўл ва унинг атрофи юқори хавфли зона экани, уларни кесиб ўтишда йўлусти кўприкларидан фойдаланиш кераклигини эслатмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг