Андижонда 16 ёшли ўсмир ўзини томдан ташлаб, вафот этди (видео)
3-саҳифа
−
22 Июнь
12574Андижонда 9-синф ўқувчиси ўзини томдан ташлаб, вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 21 июнь куни соат тахминан 03:30 ларда Андижон шаҳрида содир бўлган. Унга кўра, 2008 йилда туғилган вояга етмаган М.К. (ўғил бола) Андижон шаҳар, “Ўзбегим” МФЙ, А.Мусаев кўчаси, 23-рақамли кўп қаватли уйнинг том қисмидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Маълумотларга кўра, вояга етмаган М.К. ота-онаси вафот этганлиги сабабли, бобоси Ш.Т.нинг қарамоғида у билан бирга яшаб келган.
“Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ёш қиз ўзини 16 қаватли бинонинг томидан ташлаб, вафот этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь