Андижонда 12 ёшли қизни зўрлашга уринган 52 ёшли эркак қамалди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида 12 ёшли қизчани зўрламоқчи бўлган эркак 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZʼга Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

“Nemolchi.uz” лойиҳасига кўра, қизчанинг онаси шу йилнинг июль ойида болаларни қўшнисига қолдириб, опасининг тўйига кетган. Она қайтиб келганида қўшнининг отаси (1971 йилда туғилган) унинг қизини зўрлашга уринаётганини кўрган.

Қайд этилишича, эркак ўша куни маст ҳолатда бўлган ва у ухлаб ётган қизнинг қўлидан телевизор пультини олмоқчи бўлганини айтган. Кейинчалик тергов жараёнида пульт ўша пайтда боладан уч метр узоқликда бўлгани аниқланган ва эркакнинг гапи ўз тасдиғини топмаган. 

Жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг 2023 йил 15 декабрдаги ҳукмига мувофиқ эркак Т. Э. вояга етмаган М. Э.га (2011 йилда туғилган) нисбатан Жиноят кодексининг 25,119-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон зўрлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг