Андижонда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туман ҳокими ёрдамчиси пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Андижон вилоятида Прокуратура департаментининг вилоят бошқармаси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. 

Унда Жалақудуқ тумани ҳокими ёрдамчиси Д.И. туман кўмир омборига назорат учун масъул этиб бириктирилганлигидан фойдаланиб, ҳудуддаги 44 та хонадон учун 38,1 тонна кўмирни имтиёзли нархда ажратиб бериши эвазига “У.К.” МФЙ фаоли М.А. дан 600 доллар талаб қилгани аниқланган. 

Шундан сўнг, мазкур жараён давом эттирилиб, Д.И. пора сифатида талаб қилинган пуллар – 7 миллион сўмни кўмир омбори ҳудудида ўзининг Nexia-2 русумли машинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқлик киритилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳоким ёрдамчиси фуқароларнинг номига 132 миллион сўм кредит олиб, ишлатиб юборгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Андижон Жалақудуқ ҳокими ёрдамчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг