Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинаси кўприкка урилди

Жамият

image

Бугун, 5 август куни соат 4:00 ларда Андижон туманида ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинаси темирйўл кўпригига урилди. Бу ҳақда Андижон вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум бўлишича, 2002 йилда туғилган фуқаро А.С. ўзининг бошқарувида бўлган HOWO русумли юк автомашинасида Андижон тумани Саноат маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-116 автомобиль йўлининг 83-километрида ҳаракатланиб кетаётиб, ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотган ва темирйўл кўпригига бориб урилган. 

Билдирилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида HOWO русумли юк автомашинаси ҳамда темирйўл кўприги зарарланган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. 

“Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг