Андижонда Gentra ойнасидан танасини чиқариб, ноўрин ҳаракатлар қилган қизга чора кўрилди (видео)
3-саҳифа
−
05 Июнь
13285Андижонда 17 ёшли қиз ҳаракатланиб кетаётган Gentra русумли автомобилнинг салон қисмидан тана қисмини чиқариб, аёл кишига хос бўлмаган ноўрин хатти-ҳаракатлар қилди. Ҳолат тасвирланган видео ижтимоий тармоқларга тарқалди. Вазиятга вилоят ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Аниқланишича, кеча, 4 июнь куни соат 23:50 ларда Андижон шаҳар Миллий тикланиш кўчасида 2004 йилда туғилган ҳайдовчи К.А. ўзининг Gentra русумли транспорт воситасини тегишли хужжатларсиз бошқарган ва ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган. Автомобилда йўловчи сифатида олд ўриндиқда кетаётган 2007 йилда туғилган Т.М. эса транспорт воситасининг салон қисмидан тана қисмини чиқариб, аёл кишига хос бўлмаган ноўрин хатти-ҳаракатлар қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ишлари давомида қоидабузар ҳамда ҳуқуқбузар шахслар аниқланиб, уларга қонун доирасида тегишли тартибда чора кўрилган ва профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Фарғона вилоятида тўй кортежида автомобиль люкидан танасини чиқариб, пул сочган шахсга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди.