Андижонда ҳам ер қимирлади
Жамият
−
12 Март 2025 6565 1 дақиқа
Бугун, 12 март куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила Андижон вилоятининг 3 та туманида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Билдирилишича, Тошкент вақти билан соат 08:11 да Қирғизистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 40,55 градус шимолий кенглик; 72,76 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 308 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Хўжаобод туманида 2-3 балл, 13 км.
- Жалақудуқ туманида 2 балл, 23 км.
- Булоқбоши туманида 2 балл, 24 км.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 12 март куни соат 06:16 да Тошкент вилояти Тошкент туманида 3,6 магнитудали зилзила содир бўлганди. Зилзила кучи Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида сезилди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь