Андижон вилояти прокурори “учди”
Жамият
−
02 Декабрь 2021 33874 1 дақиқа
Бош прокурорнинг жорий йилнинг 25 ноябрь кунги буйруғига асосан, Андижон вилояти прокурори Ғайратжон Фозилович Собиров фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликлари сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу маълумотни Бош прокуратура Матбуот котиби тасдиқлади.
Шу куннинг ўзида Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида хизмат қилаётган Эшмурод Қаршиевич Жўраев Андижон вилояти прокурорининг вақтинча вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Маълумот учун, Ғайратжон Фозилович 2018 йилнинг январь ойида Андижон вилояти прокурори этиб тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти прокуратураси ходими 15 минг АҚШ доллари миқдорида пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
Барчаси