Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
02 Ноябрь 2023
7264Комилжон Собирович Комилов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Комилжон Комилов 1980 йилда Олтинкўл туманида туғилган. Маълумоти – олий. У 2000 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини ҳамда 2002 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Комилжон Комилов меҳнат фаолиятини ўқитувчиликдан бошлаб, таълим соҳасида бир қанча раҳбар лавозимларида ишлаган.
Янги ҳоким ўринбосари ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти ректори лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, йилнинг февраль ойидан бери Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Насибулло Набиевич Мўминов кеча, 1 ноябрь куни Андижон вилоятининг Асака тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.
LiveБарчаси