Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
19 Апрель 2023
9078Авазбек Эргашев Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Авазбек Эргашев 1966 йил Андижоннинг Олтинкўл туманида туғилган. 1992 йилда Андижон пахтачилик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1983 йилда Олтинкўл тумани “Оқ-тепа” ширкат хўжалиги аъзоси вазифасидан бошлаган.
1992-2022 йилларда Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Оқ-тепа” ширкат хўжалиги аъзоси, энтомолог-агрономи, бош агрономи, раис ўринбосари, Олтинкўл тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси уруғчилик бўлими бош мутахассиси, Андижон вилояти “Пахта уруғчилик” бирлашмаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирилиги “Ғўза уруғчилиги” республика маркази бошлиғи ўринбосари, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими, Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифаларида фаолият юритган.
У тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь