Андижон вилояти ҳокими уюшмаган ёшлар билан ишлашни бошламоқчи

Жамият

image

Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси давом этмоқда. Йиғилишда Андижон вилоят ҳокими ва сенатор Шуҳрат Абдураҳмонов 2020 йил ёшлар сиёсатида туб бурилиш йили бўлиши ва бу соҳада тизимли ишлаш лозимлигини айтди.

“Биз институт, коллеж ва каби жойларга бориб мақсади бор ёшлар билан ишлаб, ўзимизни ишлаган қилиб кўрсатганмиз. Сизнинг нутқингиздан кейин икки хил: уюшган ва уюшмаган ёшлар билан билан ишлашни бошлаймиз. Биздан норози, бизнинг “команда”мизга қўшилишга ўйланиб турган ва ҳаётда йўлини топа олмай юрганлар уюшмаган ёшлар дейилади.

Андижонда 43500та уюшмаган ёшлар бор экан. Шундан 16500таси аёллардан иборат. Булар иш топа олмаган ёки қандайдир мақсадига эриша олмаётган, уй-жойдан муаммоси бор ёшлар ҳисобланади. Йил давомида шулар билан ишлаймиз”, дейди Шуҳрат Абдураҳмонов.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий Мажлис Шуҳрат Абдураҳмонов қошма мажлис

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг