Андижон ва Навоий ИИБ бошлиқлари ўзгарди

Жамият

−

image

Ички ишлар вазирлиги тизимида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Икки вилоятда ИИБ бошлиғи ўзгарди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Полковник Азат Дамирович Тасбаев — Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Азат Тасбаев Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Аюбхон Тошхужаевич Раҳматуллаев — Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Аюбхон Раҳматуллаев ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

382

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг