Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими қамоқхонада вафот этди
3-саҳифа
−
05 Март
25448Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоқхонада вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбага кўра, Ҳайдаровда жиддий касаллик аниқланган. Унинг жанозаси бугун, 5 март куни Андижон шаҳридаги хонадонида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Баҳром Ҳайдаров 2022 йилнинг июнь ойида давлат маблағларини талон-торож қилганликда гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган. У Андижон шаҳар молия бўлимида ишлаган вақтида 48 млрд маблағларни талон-торож қилган. Тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларнинг 32 нафари қамоққа олинган. Баҳром Ҳайдаров ҳоким сифатида ҳам ер ажратиш билан боғлиқ қонунбузарликлар оқибатида давлат манфаатларига 1,7 млрд сўмдан ортиқ зарар келтиргани маълум қилинган.
2022 йилнинг декабрь ойи охирларида Баҳром Ҳайдаров Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмининг “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
LiveБарчаси