Андижон шаҳридаги уйларнинг бирида ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Андижон вилояти Андижон шаҳрида жойлашган уйларнининг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча 8 июнь куни соат 16:19 да Андижон вилояти Андижон шаҳар “Ёрбоши” МФЙ Соҳил кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин юзага келган. Мазкур ёнғинни бартараф этиш учун 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:26 да воқеа жойига етиб борган.

Ёнғин соат 16:29 да ўраб олиниб, олти дақиқада ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 70 кв м майдонда том, шифт ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар туфайли уйнинг 150 кв м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

“Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилган. Ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг