Андижон шаҳар ҳокими давлатга қарийб 2 млрд зарар етказганликда айбланмоқда
Жамият
−
22 Февраль 2022
8558Ижтимоий тармоқларда шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров 8 та ҳолатда жами 19 618 квадрат метр ер майдонини ноқонуний ажратиш орқали давлат манфаатларига 1 млрд 779 млн сўм зарар етказганликда айбланаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов QALAMPIR.UZ'га Андижон вилояти прокуратураси томонидан Халк депутатлари Андижон вилоят кенгашига такидимнома киритилганини маълум қилди.
Матбуот котибига кўра, ҳолат бўйича жорий йилнинг 3 февраль куни Андижон шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган жиноят иши доирасида депутат ва шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровни терговга жалб қилиш мақсадида Андижон вилояти прокуратурасига тақдимнома киритилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Баҳром Ҳайдаров ҳокимият ҳузуридаги Ер майдонларини ажратиш бўйича доимий ишловчи махсус комиссия аъзолари билан гуруҳда Ер кодексининг 17, 23, 62 моддалари, қолаверса, Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ҳамда фармойишларига зид равишда жисмоний ва юридик шахсларга аукцион орқали ўзининг ваколатидан қасддан фойдаланиб, ер майдонларини тўғридан-тўғри ажратилиши ҳақида мутасадди мансабдорларга кўрсатма бергани аниқланган.
Таъкидланишича, ҳоким аслида бекор қилинган ҳужжатларни асос қилиб кўрсатган ҳолда, комиссия далолатномалари ва ер ажратиш тўғрисидаги қарорларига соҳта маълумотлар ва ёзувлар киритиб, 2019−2020 йилларда ер майдонларини ажратиш тўғрисидаги қарор ва фармойишларни қабул қилган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь