“Андижон” халқаро турнирдаги юришини давом эттиради

Спорт

image

Бугун, 22 октябрь куни “Андижон” жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси-2 турнирининг 3-турида “Ал-Ҳалдия”га қарши баҳс олиб боради.

Мазкур мусобақанинг “B” гуруҳидан ўрин олган водийликлар ўз майдони  – “Бобур Арена”да Баҳрайн жамоасини қабул қилади.

Ҳозиргача Максим Шацких шогирдлари мусобақа доирасидаги 2 та беллашувда ҳам дурангга имзо чеккан. Жамоа 2 очко билан 3-поғонада бормоқда. Кейинги босқичга эса биринчи ва иккинчи ўринларни банд этган жамоалар йўл олади.

Маълумот учун, “Андижон” – “Ал-Ҳалдия” беллашуви Тошкент вақти билан соат 18:45'да старт олади.

Жаҳонгир Иномжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Андижон Осиё Чемпионлар Лигаси Ал-Ҳалдия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг