Андижонда икки йигит танишини “самосуд” қилди
3-саҳифа
−
09 Март 2022
14377Кеча, 8 март куни ижтимоий тармоқларда “Андижонда кўча бўлишни хоҳлаб қолган отасининг болаларига қарайдиганлар борми?” сарлавҳали видеотасвирлар тарқалди. Видеода 5 киши ўзаро жанжаллашаётганини тасвирланган.
Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган суриштирувда видеотасвирдаги ҳолатга аниқлик киритилган.
Аниқланишича, Шоҳжаҳон Азимов, Шаҳбозбек Маъруфжонов ва Илҳомжон Тошматов олдиндан ўзаро келишиб, ижтимоий тармоқлардаги обуначилари ва кўришлар сонини кўпайтириш ва сохта машҳурликка эришиш орқали мўмай даромад топишни мақсад қилган.
Улар жорий йилнинг 6 март куни ўзларига таниш бўлган Раҳматилло Мусаевга қўнғироқ қилиб, “Фирибгар” номли қисқа метражли видеоролик ишлаётганини айтган ва унга фирибгар ролини ўйнаб беришни таклиф қилган.
Унинг розилиги билан Пахтаобод тумани “Дурдиёр” МФЙда жойлашган 22-уйда фирибгар ушлангани ва дўппослангани ҳолати саҳналаштирилган. Ушбу ҳолатлар Шоҳрух Қўзиев томонидан унинг уяли телефонига тасвирга олинган.
Иккинчи видео бўйича ҳам суриштирув олиб борилган ва унда ҳақиқатан "самосуд" бўлгани аниқланган. Маълум бўлишича, Шоҳжаҳон Азимов ва Илҳомжон Тошматов ижтимоий тармоқлар орқали Шоҳруҳбек Султонов билан ёзишмаларда ўзаро тортишиб қолиши оқибатида 7 март куни соат 19:00 ларда Избоскан тумани “Қўғай” МФЙ ҳудудида кўришиб, орани очиқ қилиш мақсадида жанжаллашган.
Ушбу жараёнлар Илҳомжон Тошматов телефонига тасвирга олиниб, тарқатиб юборилган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.