Андижон ҳокимлиги алдаган аёллардан бири ўз жонига қасд қилдими?

Жамият 3039
image

Ижтимоий тармоқлар ва халқаро ОАВда Андижон вилоятида коттеж берилиши айтилиб, якунда ҳеч нарса олмаган аёллардан бири Муяссар Раҳимова ўзи жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати тарқатган хабар асос бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан QALAMPIR.UZ`га қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 23 июль куни соат 20:00 ларда Андижон шаҳар, Қўшариқ даҳаси, 17-уй, 20-хонадонда яшовчи 1989 йилда туғилган М.Раҳимова ва оила аъзолари ўртасида келишмовчилик чиққан. Натижада, аёл ўзини ёмон хис қилиб “диазолин”, “глицирин” ва бошқа дори воситаларини истеъмол қилиб заҳарланиш ташхиси билан РШТЁИМ Андижон филиалига ётқизилган.

Шифокорлар томонидан унга дастлабки тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, ички аъзолари заҳарланишдан тозаланиб, шу куннинг ўзида яшаш хонадонига рухсат берилган.

Ҳозирда М.Рахимованинг заҳарланганлиги ҳолати юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи арафасида 6 аёлга уй берилиши айтилиб, интервью олинган ва давлат раҳбари ташрифидан кейин аёллар уйдан чиқариб юборилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 86
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×