Андижон ҳокимининг ишдан олингани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди – ЎзА
Жамият
−
14 Апрель 2023
19790Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ишдан олингани ҳақидаги хабар рад этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
“Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич Абдураҳмоновнинг лавозимидан олинди, деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади ЎзА хабарида.
Бугун, 14 апрель куни Андижон вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи Дилшодбек Абдумаликович Каримов тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Бундан 2 кун аввал Шуҳратбек Абдураҳмоновга ўхшайдиган шахснинг ножоиз ҳаракатлари тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Видеоёзувнинг бир қисми хиралашган, ҳоким юзи энг охирида кўринган.
Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматига кўра, бугун, 14 апрель куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Пахтаобод туманининг Дўстлик массивида 55 гектар майдондан иборат саноат зонасида амалга оширилаётган ишларнинг бориши билан танишган. Шунингдек, ҳоким зонадаги иш суръати ва сифатига аҳамият қаратган ҳолда қурилиш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш борасида топшириқ ва кўрсатмалар берган.
LiveБарчаси