Андижон ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
27 Март
3857Улуғбек Шуҳратжон ўғли Жўраев Андижон вилоят ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу тайинловга қадар у Андижон вилоят ҳокимлигининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича котибият мудири лавозимида ишлаб келган.
Маълумот учун, у 1990 йилда Андижон туманида туғилган. Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2015 йилда Андижон шаҳар молия бўлимида хўжалик ишлари мудири сифатида бошлаган.
2016-2020 йилларда Андижон тумани ҳокимлиги молия бўлимининг бюджет бўлими бошлиғи ўринбосари ҳамда бўлим бошлиғи, 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Улуғбек Одашевич Раҳимов Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган эди.
LiveБарчаси