Андижон ҳокими Президентга – кеча сенаторликнинг янги қирраларини очиб бердингиз

Жамият

image

Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси давом этмоқда. Унда Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Шавкат Мирзиёев ва йиғилганларга ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Кечаги сенаторларлар билан учрашувда сенаторликнинг янги қирраларини очиб бердингиз. Аввал ҳам сенатор бўлиб ишлаганмиз, лекин олдимизда бунчалик вазифаларимиз борлигини тушунмаганмиз. Балки етиб бормагандир, балки вазият шундай бўлгандир, билмаганмиз.

Иккинчиси, олдимизга маҳаллий кенгашлар фаолиятига оид вазифалар қўйдингиз. Кеча шуни шахсан ўзим тушуниб етдим. Бу билан ўзимизга ҳам енгиллик бўлади, халқнинг олдида ҳам жавоб беришимиз осон бўлади. Биз ҳам депутатлар билан кўришиб вазифаларни белгилаб олдик.

Сиз бизни ишламаслигимизга қўймайсиз. Иккинчи тарафдан халқимиз ҳам қўймайди. Сабаби халқимиз талаб қўйишда биздан олдинга ўтиб кетяпти. Биз аслида олдинда юришимиз керак. Лекин улар олдинроқ ўтиб кетмоқда. Агар шунга яраша ишламасак, депутат ҳам сенатор ҳам, ҳудуд раҳбари ҳам ҳалиги айтилган қайиқдан чиқиб кетишимиз керак бўлади”, Андижон вилоят ҳокими ва сенатор.


Мақола муаллифи

Теглар

Шуҳрат Абдураҳмонов

Баҳолаганлар

504

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг