Анчелотти сўнгги 3 йилда Гвардиола жамоасини 1 марта мағлуб этди

Спорт

image
0:00
0:00
download

10 майга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси ярим финалида “Реал” ва “Манчестер Сити” ўзаро баҳс олиб борди – 1:1.

2020 йилнинг 1 январидан 2021 йилнинг 23 майигача “Эвертон”ни бошқарган Анчелотти Гвардиола қўл остидаги “шаҳарликлар”га қарши 4 та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди.

2022 йилнинг 26 апрелида “Реал Мадрид”да мураббий сифатида италиялик мутахассис яна Европа Чемпионлар лигаси ярим финалида “Ман Сити”га ютқазди (3:4), аммо 4 май куни реванш олди – 3:1.

Шу тариқа, сўнгги 7 ўйинда Анчелотти Гвардиола устидан 1 та ғалабага эришди. Икки мураббий ҳаммаси бўлиб 9 марта тўқнаш келган: 3 та ўйинда ғалаба италиялик мураббийга, 5 тасида эса испаниялик мутахассисга насиб этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Анчелотти “Манчестер Сити” “Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made