Анчелотти “Реал” сардорини жамоада олиб қолмоқчи

Спорт

image

Мадрид клубини тарк этмоқчи бўлган “Реал Мадрид” сардори Начо Фернандес яна бир мавсум жамоада қолиши мумкин. Бу ҳақда “Football-Espana” хабар берди.

Манбага кўра, футболчи фаолиятини МЛСда давом эттирмоқчи эди, бироқ ҳали бирор клуб билан келишувга эриша олмаган. Шунингдек, у оиласини Саудия Арабистонига олиб кетишни истамагани учун “Ал-Наср”нинг таклифини рад этган.

“Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти яна бир мавсум Мадрид клубида қолиш илтимоси билан шахсан Начога мурожаат қилган. Начо мавсум давомида кам ўйин амалиётига эга бўлганидан норози. Клубда Давид Алабанинг жароҳатлари туфайли бразилиялик футболчи Эдер Милитао мавсум охирида мунтазам асосий таркибда майдонга тушди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Карло Анчелотти Начо Фернандес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made