Анчелотти “Реал”нинг собиқ футболчисини ўзига ёрдамчи қилиб олиб келди

Спорт 2001
image

Хабарингиз бор, куни кеча “Реал Мадрид” мураббийлик постига жамоанинг собиқ мураббийи Карло Анчелотти қайтди. “Эвертон” билан шартномасини муддатидан аввал бекор қилган италиялик мутахассис ўзига ёрдамчи сифатида “Қироллик клуби”нинг собиқ ҳимоячиси Альваро Арбелоани олиб келишни таклиф қилди ва раҳбарият унинг таклифига рози бўлди. Бу ҳақида Испаниянинг “Marca” нашри хабар берди.

Маълумот учун, Арбелоа “Реал”нинг U-14 жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаган ҳамда унинг қўл остида ёшлар жамоаси Испания чемпионлигини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти 2013–2015 йиллар давомида “қаймоқранглилар” бош мураббийи бўлиб ишлаган. Ушбу мавсумларда унга дастлаб Зидан, кейинчалик эса Фернандо Йерро ёрдамчилик қилган.

Абдулла Маннонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 60
Рейтинг: 2.9
t
×