Ана холос: Араб давлатлари Исроилни яширинча қўлламоқда

Олам

image

ҲАМАСга қарши шиддатли урушда араб давлатлари Исроилни яширинча бўлса ҳам қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда "Bild" нашри Британиянинг "The Economist" журнали ва Исроилнинг "Haaretz" газетаси таҳлилларига таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, араб давлатлари кўзбўямачилик учун Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини қоралаётган бўлса-да, яширинча Тель-Авивни дастаклашда давом этяпти.

"Араб мамлакатларининг етакчилари жамоатчилик кўз ўнгида, уларнинг ҳиссиётларини ҳисобга олиб, Исроилни танқид қилмоқда. Аммо ёпиқ эшиклар ортида уларнинг кўпчилиги бошқача "сайраяпти". Жумладан, Форс кўрфази давлатларининг аксарияти Исроилга охиригача бориш ва ҲАМАСни яксон қилишни тавсия этмоқда. Аслида улар ҳам ҲАМАСни ўз кучлари учун сиёсий хавф деб ҳисоблайди”, деб ёзади Германия нашри.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Саудия пойтахти Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб давлатлари лигаси ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг қўшма мажлисида Исроилни тийишга қаратилган таклифларга Саудия Арабистони, Миср, БАА, Иордания, Баҳрайн, Судан ва Жибути қарши чиққани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил The Economist ҲАМАС Haaretz

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг