Қайси араб давлатлари Исроил томонида экани маълум бўлди
Олам
−
15 Ноябрь 2023
6615311 ноябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб давлатлари лигаси ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг қўшма мажлисида Исроилни тийишга қаратилган таклифларга Саудия Арабистони, Миср, БАА, Иордания, Баҳрайн, Судан ва Жибути қарши чиққан. Бу ҳақда "The Times of Israel" газетаси хабар берди.
Исроил тарғибот каналининг араб масалалари бўйича таҳлилчиси Эҳуд Яарга кўра, Араб Лигаси ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Ар-Риёддаги йиғилишида қатнашган аксарият давлатлар Исроилни тийиб қўйишга қаратилган бир қатор жазо чоралари қаторида, сионистлар билан барча алоқаларни узишни ҳам талаб қилган.
Жумладан, Исроилни Ғазода оммавий қирғинни тўхтатишга мажбурлаш учун иқтисодий-молиявий чоралар – нефть эмбаргоси, АҚШнинг Яқин Шарқ минтақасидаги ҳарбий базаларидан Исроилга ҳарбий техника етказилишига тўсқинлик қилиш, араб давлатлари ҳаво маконидан фойдаланишини ман этиш, ўт очишни тўхтатиш учун АҚШ, Европа ҳамда Россияга қўшма делегациялар юбориш каби чоралар таклиф этилган.
Мазкур чораларни қўллашга Саудия Арабистони, Миср, БАА, Иордания, Баҳрайн, Судан ва Жибути давлатлари етакчилари қарши чиққан.
Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг Исроилни террорчи ташкилот деб эълон қилиш таклифи ҳам қабул қилинмаган.