Амманда AIBA форуми ташкил этилди

Спорт 1458
image

Шу кунларда Иордания пойтахти Амман шаҳрида Осиё/Океания боксчилари учун Токио Олимпиадасига лицензия тақдим этувчи мусобақа ўтказилмоқда. 

Ушбу мусобақа доирасида 6 март куни минтақавий форум ташкил этилди. Унда Осиё бокс конфедерациясига аъзо федерациялар мутасаддилари иштирок этди. 

Форумда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ҳамда бокс федерацияси мутасаддилари қатнашди. 

Форум давомида AIBAнинг вақтинча президенти Доктор Муҳаммад Мустазан ўз фикрларини билдирар экан, AIBA мустақил ташкилот эканлиги, федерациялар биргаликда катта кучлигини таъкидлаб ўтди. Форумда AIBAда маркетинг йўналиши бўйича тақдимот ташкил этилди, турли масалалар юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.

Жаҳонгир Сотволдиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 3.1
t
×