Амити университетига бошқарув директори тайинланди
Жамият
−
17 декабр 2019 7309 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 16 декабрда қабул қилган қарори билан Тошкент шаҳридаги Амити университетига бошқарув директори тайинланди. Унга кўра, Бобур Сагдуллаевич Абдуллаев университет бошқарув директори лавозимида фаолият юритади.
Бобур Абдуллаев меҳнат фаолияти давомида “Ўзбектелеком” компанияси, АКТ вазирлиги ва “UZINFOCOM” ягона интеграторида турли лавозимларда ишлаган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги ПҚ-4097-сон қарори билан Тошкент шаҳрида Амити университети ташкил этилган эди.
Университетда АКТ соҳаси учун дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича мутахассислар тайёрланади.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август