Амити университетига бошқарув директори тайинланди
Жамият
−
17 Декабрь 2019
5061Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 16 декабрда қабул қилган қарори билан Тошкент шаҳридаги Амити университетига бошқарув директори тайинланди. Унга кўра, Бобур Сагдуллаевич Абдуллаев университет бошқарув директори лавозимида фаолият юритади.
Бобур Абдуллаев меҳнат фаолияти давомида “Ўзбектелеком” компанияси, АКТ вазирлиги ва “UZINFOCOM” ягона интеграторида турли лавозимларда ишлаган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги ПҚ-4097-сон қарори билан Тошкент шаҳрида Амити университети ташкил этилган эди.
Университетда АКТ соҳаси учун дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича мутахассислар тайёрланади.
LiveБарчаси