“Амирсой”га олиб борувчи йўлда кўчки юз берди
Жамият
−
15 Март 2022 6068 1 дақиқа
Тошкент вилоятидаги “Амирсой” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи йўлда тупроқ кўчиши юз берди. Бу ҳақда Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги хабар берди.
“Айни дамда меъёридан кўп ёғингарчилик ёғиши натижасида "Амирсой" тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўлида тупроқ кўчиши содир бўлиб йўл қатнов қисмида ҳаракат вақтичалик тўхтатилди”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Қайд этилишича, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан вужудга келган ноқулайликлар зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили март ойи охирида “Амирсой” курортига олиб борувчи йўлда асфальт қатлами ёрилиб кетганди.



Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь