“Американинг қўли бор”. Boeing фожиасининг янги тахминлари айтилди

Олам

image

Жорий йилнинг 8 январь куни Ироннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими “Украина халқаро авиалиниялари”га қарашли Boeing 737-800 самолётининг коди радарлардан яширилган. Ҳаво лайнерининг уриб туширилиши билан боғлиқ янги тахмин Эрон Мажлиси депутати Аҳмад Алиризобейгий томонидан билдирилган.

“Бу ишда Американинг қўли борлиги истисно этилмайди. Ислом инқилоби муҳофизлари корпусида профессиональ бўлмаган одамлар ўтирмайди. Энг қизиғи, самолёт радарлардан яширинган бўлиши мумкин. Ва уни масофадан туриб бошқариш имконияти бўлган”, деб тасдиқлади сиёсатчи. 

Шу билан бирга у фожиани текшириш ишлари якунланишини кутиш зарурлигини айтган. Теҳрон, биринчи навбатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига омпенсация тўлаши лозимлигини таъкидлаб ўтган.

11 январь куни Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси Boeing ҳалокатини ўз зиммасига олган ва бу атайлаб қилинмаганини иддао қилганди. Корпуснинг аэрокосмик кучлар қўмондонлиги генерали Амир Али Ҳожизоданинг сўзларига кўра, зенитли-ракетали мажмуа лайнерни душман объекти сифатида қабул қилади. Аммо мажмуа оператори алоқадаги носозлик туфайли қўмондонликка бу ҳақида хабар бера олмайди ва уни уриб туширади. 

Эрон ҳукумати расмий Киевдан узр сўради, компенсация тўланиши, тергов ишлари олиб борилишини ваъда берди. Бу ишга алоқадор бир неча киши ҳибсга олинди. 

Эслатиб ўтамиз, фожиада 176 киши ҳалок бўлди. Уларнинг аксари Канада ва Эрон фуқаролари бўлган.  Шундан сўнг, Теҳрон содир бўлган воқеада жавобгарлиги борлигини эълон қилгач, республикада ҳукуматга қарши оммавий намойишлар бошланиб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Украина Boeing

Баҳолаганлар

358

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг