Американи ларзага келтирган Жорж Флойднинг ўлими сабаби айтилди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Ўтган йилнинг май ойида полиция томонидан ўлдирилган афроамерикалик Жорж Флойднинг вафотига жиддий юрак хасталиги сабаб бўлган. Бу ҳақда суд-тиббиёт олими Эндрю Бейкер кеча, 9 апрель куни ўтказилган судда маълум қилган.  

Бейкернинг таъкидлашича, Флойд ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари уни ҳибсга олишга уринаётганда бўйнини қисиб олиши натижасида юрак-ўпка етишмовчилиги юзага келган ва шу сабаб вафот этган. 

Қолаверса, мутахассис ўз маърузасида, Флойднинг артериосклеротик ва гипертензив юрак хасталигига дучор бўлганини ва у ўлимидан сал олдин метамфетаминдан фойдаланганини таъкидлаган. 

Суд жараёнида Бейкер афроамерикалик оғир юрак касаллигидан вафот этганини маълум қилган. Можаро пайтида адреналин юрак уришини тезлаштирган, бу эса кўпроқ кислород талаб қилган. 

Аввалроқ, АҚШнинг Миннесота штатидаги Миннеаполис шаҳри расмийлари Жорж Флойднинг оиласига 27 миллион доллар тўлаб бериши ҳақида хабар берган эдик.  

Маълумот ўрнида, ўтган йил 25 май куни Миннеаполисда 46 ёшли америкалик Жорж Флойд полиция томонидан ўлдирилган. Интернетда полициячи Флойднинг бўйнига тиззасини босган ва у нафас ололмаётганини такрорлаган видеоролик кўплаб америкаликларнинг ғазабига сабаб бўлган. Полиция шафқатсизлигига қарши норозилик намойишлари Миннеаполисни, кейин Американинг бошқа шаҳарларини қамраб олган ва ҳатто, АҚШ ташқарисига ҳам тарқалган. Бир қатор шаҳарларда норозилик намойишлари тартибсизликларга, бузғунчилик ҳаракатларига, дўконларни ёқиш ва талон-торож қилишга, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан тўқнашувларга олиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Америка Жорж Флойд

Баҳолаганлар

354

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made