Америкалик машҳур боксчи Ислом динини қабул қилди (видео)

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпиони Жервонта Девис (29-0) Ислом динини қабул қилди. Бу ҳақда учта вазн тоифасидаги собиқ чемпион Баду Жек маълум қилди.

“Исломга хуш келибсиз, биродарим Жервонта”, дейди Жек.

Шунингдек, яна бир қатор машҳур спортчилар Девисни Исломни қабул қилгани билан табриклади.

“Яратган ҳаётингизни осон қилсин, тўғри йўлда тутсин. Исломга хуш келибсиз, биродар”, дейди UFC жангчиси Мовсар Евлоев.

Девис охирги жангини 22 апрель куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “T-Mobile” аренасида ўтказди. Ўша куни у америкалик яна бир машҳур боксчи Райан Гарсияни мағлубиятга учратганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Райан Гарсия Жервонта Девис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made