Америкалик ҳарбий Байденни жонли эфирда ҳақоратлади

Олам 20943
image
-

Америкалик ҳарбийлар Рождество билан табрик чоғида мамлакат Президенти Жо Байденни ҳақорат қилди, бироқ давлат раҳбари буни сезмади. Бу ҳақда “The New York Post” газетаси ёзмоқда. 

Ҳодиса Шимолий Америка Аэрокосмик мудофаа қўмондонлиги аъзоси билан анъанавий телефон қўнғироғи пайтида содир бўлган. Суҳбат якунида суҳбатдош Америка етакчиси танқидчиларининг севимли шиоридан фойдаланиб, Байден ва унинг рафиқасини яқинлашиб келаётган байрам билан табриклаган.

“Рождество байрами билан ва олға, Брэндон”, деган у, шундан сўнг Оқ уй раҳбарининг ўзи ҳам “олға, Брэндон” иборасини такрорлаган.

Бу шиор жорий йилнинг октябрь ойида Алабамадаги NASCAR пойгаларидан кейин пайдо бўлган. Ғолиб Брэндон Браун NBC Sports мухбири билан суҳбатлашганида, оломон унинг ортидан ҳайқириқлар айтган. Журналист улар спортчини қўллаб-қувватлаш учун “олға, Брэндон” деб қичқираётганини тахмин қилган, бироқ аслида бу Байденга қаратилган ҳақоратли ибора бўлган. Ўшандан бери бу ибора Америка Қўшма Штатлари Президенти номига айтилган лаънатнинг цензура версияси сифатида ишлатилади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1221
Рейтинг: 3
t
×