Америкада маршмелло ёмғири ёғди (видео)
Олам
−
04 Апрель 11380 2 дақиқа
Бугун, 4 апрель куни АҚШнинг Мичиган штатида жойлашган Вейн паркида болалар ва уларнинг ота-оналари учун Детрит шаҳри мэрияси томонидан “ширин мўъжиза” ташкил қилинди. Бу ҳақда “Spectrum News” хабар берди.
4 апрель тонгида Мичигандаги Вейн паркида минглаб ота-оналар болалари билан ноодатий ходиса гувоҳи бўлиш учун тўпланишди. Детроит шаҳар мэрияси томонидан шаҳардаги марказий боғда ананавий ширинликлар фестевали ташкил этилди. Тадбир якунида ноодатий ходиса рўй берди. Вертолётда парк ҳудуди бўйлаб ёпишқоқ маршмелло ёмғири ёғди. Бу ҳолат паркка ташриф буюрганларни, айниқса болаларни кайфиятини кўтарди. Парк ҳудудида юзлаб болалар осмондан ёғаётган маршмеллоларни териб қувонганларидан қичқириб пойга ўйнади. Вертолёт боғ ҳудуди бўйлаб ярим соат давомида 3 марта айланиб зефир ёғдирди. Паркка ташриф буюрганлардан Анна Гроте мухбирларга ўз таасуротларини улашган.
“Бугун жуда ажойиб ҳодиса рўй берди. Менимча, бу Пасха байрами арафасида болалар учун жуда ажойиб совға бўлди. Мен бу тадбирга 10 ёшли ўғлим билан ташриф буюрдим. Эрталаб унинг кайфияти йўқ эди. У осмондан ёғган ширинликларни кўриб жуда қувонди. Кўриб турганингиздек ҳозир у бошқа болалар билан маршмеллоларни териб емоқда”, дейди маҳаллий фуқаро.
Маълумот ўрнида, Мичиган штатида ҳар йили Пахса байрами арафасида болалар учун ананавий “ширинликлар фестивали” ўтказилади.
Ҳожиакбар Муҳаммаджонов
Live
Барчаси04 Апрель