Америка васвасаси: фуқарони Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
05 Май 2023
6441Тошкентда АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Келтирилишича, Мирзо Улуғбек туманида “Л.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.У. ва бошқалар фуқаро З.С.ни танишлари ёрдамида расмий виза ҳужжатларисиз Туркия ва Мексика орқали АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилган. Улар эвазига 25 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида сохта Green Card ҳужжатларини тайёрлаб, 103 кишининг 2 миллиард 597 миллион сўмини фирибгарлик билан қўлга киритган шахслар аниқланганди. Уларга нисбатан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.