“Америка орзуси...” Самарқанд ва Тошкентда янги қаллоблар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқароларни ноқонуний равишда АҚШга юбормоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи шахс ўзганинг ишончига кириб, 30 минг АҚШ доллари эвазига танишлари орқали уни Америка Қўшма Штатларига юборишини айтган. У олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Бундан ташқари, Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчи шахс Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кирган. Танишлари ёрдамида уни Қўшма Штатларга юбориш эвазига 21 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Ғаллаорол туманида ўтказилган тезкор тадбирда у 10 минг АҚШ доллари ва 100 миллион сўм миқдордаги пулларни олган вақтида қўлга олинган.

Тошкент шаҳрида қайд этилган ҳолатда нуфузли университетлардан бирининг талабаси юқори ташкилотда ишловчи танишлари орқали Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида яшовчи фуқарони Америкага юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилган. У олдиндан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланган.

Таъкидланишича, ҳар уччала ҳолатда фуқароларга “Ўзбекистон – Туркия – Европа – Мексика – АҚШ” йўналишида Қўшма Штатларга ишлаш учун юбориш ваъда қилинган.

“Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Самарқанд Америка Қўшма Штатлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг