Америка нефти “сув текин” бўлиб кетди

Олам

image
Ўзбекистонда автотранспорт ёнилғиси нархи яна арзонлаштирилди north_east

Ўзбекистонда автотранспорт ёнилғиси нархи яна арзонлаштирилди

Америка нефтининг нархи талабнинг кескин пасайиши ортидан 1999 йилдаги даражасига тушиб кетди. Нефть сақлаш учун мўлжалланган омборлар ҳам тўлиб боряпти. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Осиё биржаларида West Texas Intermediate (WTI) маркали нефтнинг бир баррели нархи 14 фоизга тушиб 15,65 долларга тенг бўлиб қолди.

Нефть бозори коронавирус пандемияси вақтида талабнинг кескин пасайиши ортидан кучли босим остида қолди. Америка омборхоналари ортиқча нефтдан халос бўлишга уриняпти, натижада “қора олтин” нархи янада тушиб кетяпти.

Аввалроқ OPEC аъзолари ва унинг иттифоқчилари нефть қазиб чиқаришни 10 фоизга қисқартириш тўғрисидаги келишувга эришгани хабар берилганди. Аммо бу қисқартириш мавжуд вазиятни яхшилаш учун кифоя қилмади. Ваҳоланки, қазиб чиқаришни қисқартириш рекорд даражада белгиланганди.

“OPEC+ келишувларининг ҳозирги шакли нефть бозоридаги тенгликни тиклаш учун етарли бўмаслигини англашга кўп вақт кетмади”, дейди Axyorp`нинг халқаро бозор бўйича бош стратеги Стивен Иннес.

Европада фойдаланиладиган Brent маркали нефть 0,8 фоизга арзонлаб баррелига 27,87 доллардан баҳоланди


Мақола муаллифи

Теглар

нефть OPEC

Баҳолаганлар

263

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг