Америка қитъасидаги давлат АҚШга қўшилишни истамоқда
Олам
−
17 Май 2020
14558Пуерто-Рико губернатори Ванда Вазкес Гарcед мамлакатнинг Қўшма Штатларга қўшилиши тўғрисидаги референдумни ўтказиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди. Бу ҳақда бугун, 17 май куни “Интерфакс“ нашри хабар берди.
Таъкидланишича, бу уриниш тарихда олтинчиси. АҚШга қўшилиш учун референдумда кўпчилик ижобий овоз бериши етарли эмас. Шундай бўлган тақдирда АҚШ сенатининг қарори билан Пуерто-Риконинг мақоми ўзгариши мумкин.
Референдумга битта савол қўйилади: “Пуерто-Рико дарҳол иттифоққа (АҚШ таркибига) қабул қилиниши керакми?“
Пуерто-Рико 1952 йилдан бери АҚШга бир томонлама қарам ҳудуд ҳисобланади. Пуерто-Риколиклар АҚШ фуқароларидир, аммо президентлик сайловларида овоз беришга рухсат берилмаган. Орол аҳолиси АҚШ даромад солиғидан озод қилинган, аммо шу билан бирга, улар ижтимоий ҳимоя, тиббий ёрдам учун солиқларни тўлайдилар. Шунингдек қитъадаги штатларга қараганда камроқ федерал маблағ оладилар.